АҚШда янги кўзойнак таққан болакай узоқ айрилиқдан кейин ҳарбий-ҳаво кучлари капитани бўлган ўзининг отасини биринчи марта кўрди. Daily mail нашрининг ёзишича, эркак икки ой аввал Антарктидага хизмат сафарига жўнатилган эди.

Бу ҳолат акс этган видеода болакай аввал отасига меҳр билан қараб тургани, сўнгра унинг пинжига кириши тасвирланган.

Таъкидлаш жоизки, болакай туғилганидан кейин касаллиги туфайли бир неча ой шифохонада ётган. Унда кўриш қобилияти билан муаммолар пайдо бўлган ва шифокорлар унга кўзойнак тақишни буюришган. Боланинг онаси фарзандига отаси билан биринчи учрашуви учун атайлаб кўзойнагини тақиб қўйган.