Бухорода 57 та кўп қаватли уй қурилади

Ўзбекистон 11 Март 2017 15638

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳалари билан танишди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича 3 йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилди. 

Давлатимиз раҳбари ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади. 

Президент Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда бунёд этиладиган Универсал спорт мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирди. 

2018 йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади. 

Мажмуада ёзги ва қишки спорт майдонлари қуриш лозимлиги таъкидланди. Вилоятдаги спорт иншоотларини инвентаризация қилиш, уларни муайян спорт турига ихтисослаштириш, оммавийлигини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. 

Бухоро шаҳрининг Ғиждувон, Баҳовуддин Нақшбанд, Ибн Сино, Навоий кўчаларида 57 та кўп қаватли уй қурилади. 2017-2021 йилларда барпо этиладиган 5, 6, 7 қаватдан иборат бу турар-жойлар аҳолини арзон ва замонавий уйлар билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 

Президент Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида анъанавий ҳунармандлик устахоналарини жамлаган икки қаватли уйлардан иборат ҳунармандлар мавзесини қуриш лойиҳаси билан танишди.

Бухорода тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар жуда кўп. Улар замон талаблари асосида таъмирланиб, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилаётгани натижасида вилоятда туризм изчил ривожланиб бораётир. Давлат раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада янада кенг имкониятлар яратмоқда. 

“Президентимиз Бухоро тарихини, қадимий бозорларини тиклаш, ҳунармандлар мавзесига сайёҳларни кенг жалб қилиш, бу ерда кечки сайр имкониятини яратиш, миллий ҳунармандлик анъаналари ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича кўрсатмалар берди”, - дейилади хабарда. 

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 2974 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 47689 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 39124 Ўзбекистон
Эндиликда мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги керак
18:20 381 Жамият
Дунёдаги энг чиройли манзарага энг аэропортлар аниқланди
18:16 693 Lifestyle
“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
18:06 3150 Жамият
Сайёр қабул: Бектемир тумани аҳолисининг мурожаатлари асосли эканлиги айтилди
18:04 336 Жамият
Саркози Франция президенти сайловлари иккинчи турида кимга овоз беришини айтди
17:38 1011 Жаҳон
20 кунда яна ўзгариш. «Пахтакор»га янги бош мураббий тайинланди
17:30 8558 Спорт
Антарктидадаги Қонли шаршара сири маълум бўлди
17:12 9876 Жамият
Кўпроқ янгиликлар