Эрдўған: “Бир террорчилик ташкилотига бошқасини қўллаб-қувватлаш орқали курашиш мумкин эмас”

Жаҳон 11 Март 2017 3794
Фото: Anadolu


Туркия ва Россия бугунги кунга қадар икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун муҳим қадамлар қўйишди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путин билан Москвадаги қўшма матбуот анжуманида.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Москва ва Анқара икки томонлама ўзаро ҳаракатларни чуқурлаштиришга қатъий қарор қилган: “Афсуски, 2015 йилда бизга чуқур оғриқ берган ҳодиса рўй берди. Бу вақтни қўлдан бой беришга сабаб бўлди, бироқ қийинчилик ва фитналарга қарамай биз иродани намойиш этдик ва тўсиқларни енгиб ўтиш учун куч топа олдик”.

“Россия яқинда Туркияга нисбатан иқтисодий чекловларни бутунлай олиб ташлашини кутмоқдамиз, шунда биз йилига 100 миллиард долларлик маҳсулот айирбошлаш ҳажмига эришишимиз мумкин бўлади”, - дея таъкидлаб ўтди Туркия президенти.

Давлат раҳбарининг айтишича, инқирозга қадар икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 38 млрд. долларни ташкил этган бўлса, инқироз даврида бу кўрсаткич 17 млрд. долларгача тушиб кетди. 

Туркия раҳбари Суриядаги можаро ҳақида тўхталиб, Женевадаги тинчлик музокараларида натижага эришиш учун можарода иштирок этаётган томонлар, айниқса, Башар Асад режими вакиллари самимий кайфиятда бўлиши кераклигини айтди.

Шу билан бирга, Эрдўғаннинг таъкидлашича, бир террорчилик ташкилотига бошқасини қўллаб-қувватлаш орқали курашиш мумкин эмаслигини аниқ тушуниш даркор.

“Туркия – терроризм билан 35 йилдан бери кураш олиб бораётган мамлакат ҳамда ИШИД, PYD, YPG ва Ан-Нусра террорчиларига қарши курашади”, - дея таъкидлаб ўтди Эрдўған.

Давлат раҳбарининг кўрсатишича, Туркия Россия билан Суриядаги можарони ҳал қилиш йўлида ўзаро ҳаракатларни амалга оширишда давом этади. “Ҳеч ким Суриянинг ҳудудий ва миллий яхлитлигига савол билан қараши керак эмас”, - дея таъкидлаб ўтди у.

Туркия президентининг таъкидлашича, Анқара Туркия ва Россиянинг Манбиж шаҳрини террорчилардан озод этиш бўйича Халқаро коалиция кучлари билан ҳамкорлиги тарафдори. “Бу Манбиж аҳолисига ўз уйига қайтиш имконини беради. Яъни Анқара Манбижда террорчилик ташкилотлари бўлишига қарши”,  - дея аниқлик киритди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, кейинги мақсад ИШИД террорчилари томонидан эгаллаб олинган Раққа шаҳри бўлади. “Маълумки, Раққа – ИШИДнинг бош қўрғони. Бизда бор бўлган разведка маълумотига кўра, шаҳарда ИШИДнинг 3 мингга яқин террорчиси мавжуд”, - дея таъкидлаб ўтган президент.

Президент Эрдўған шунингдек Истанбулда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳам таъзия билдирди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар