Эрдўған Москвага катта ва кичик ғалабалар учун келди

Жаҳон 11 Март 2017 8189

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россияда 10 март куни ташриф билан бўлди. Москвадан у пуллар, тушуниш ва келажакни олиб келди.

Пуллар

Ташриф атиги бир кун давом этган бўлсада, музокаралардаги кун тартиби жуда ҳам кенг бўлди. Дипломатлар, иқтисодчилар ва ҳарбийларнинг тинимсиз меҳнати туфайли барча масалалар бўйича ўзаро тушунишга эришилди. Бу Эрдўғанни тўла қаноатлантиради, у Москвага максимал даражадаги ғалабаларни қўлга киритиш учун келганди. "Туркияда яқинда президент ваколатларини кенгайтириш бўйича конституциявий референдум ўтказилади, ҳамда Туркия раҳбарига кичик ва катта муваффақиятлар керак. У бунинг эвазига кўплаб овозларни қўлга киритишни мўлжаллаган", - дея аниқлик киритди Дипломатик академия доценти, Шарқшунослик тадқиқотлари маркази директори Владимир Аватков РИА Новостига.

Афтидан, иқтисодий масалалар жуда осон ечим топди. Эрдўған Москвага барча санкцияларни бекор қилиш мақсадида келди. Улар Анқарага Москва томонидан 2015 йилнинг охирида Су-24'га ҳужумдан кейин киритилганди. "Россияда бўлган фирма ва компаниялар барча санкция ва чекловлар озод этилиши керак", - деди Туркия президенти. "Икки мамлакат президентларининг сиёсий хоҳишига қарамай, чекловларни олиб ташлаш жараёни чўзилмоқда. Биз жараёнлар якунига етишни кутдик, бироқ ҳозирда масала якуний равишда ҳал этишидан умидвормиз", - дея айтиб ўтган иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчи. Владимир Аватковнинг сўзларига кўра, ташрифдан аввал айнан санкциялар масаласи Туркия ОАВда кенг кўтарилганди.

Эрдўғанга рад этиш осон бўлмади – шундоқ ҳам Кремль қишлоқ хўжалик санкцияларини олиб ташлашни жуда пайсалга солди. Натижада Путин Туркия етакчисининг позицияси билан қўшилди. Россия президенти сўзларига кўра, Москва ва Анқара Су-24 билан боғлиқ вазиятдан сўнг келиб чиққан барча тушунмовчиликни ортда қолдиришган. Яқин орада Туркия мева-сабзавот маҳсулоти импортига барча чекловлар, шунингдек Туркия қурилиш компаниялари ходимларига виза олиш учун қўйилган тақиқлов олиб ташланади. Хурсанд бўлган Эрдўған эса яна ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 100 миллиард долларга қадар ошиши ҳақида гапирди. Россия президенти эса ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди, холос.

Сурия масаласи

Ташқи сиёсий масалалар билан вазият анча қийинроқ. Афтидан, Эрдўған ва Путин барча – Тоғли Қорабоғдан тортиб, Европа муаммоларига қадар бўлган дипломатик масалаларни муҳокама қилишди, бироқ Сурия ва Эрон бош мавзу бўлган.

Сурия масаласида Москва ва Анқара ўзаро тушуниш бўйича юқори даражага эришишди. Бироқ ҳар икки томонда бу мамлакатнинг келажаги билан боғлиқ қарама-қаршиликлар ҳам бор.

"Туркия учун Сурия масаласидаги энг оғриқли нуқта курдлардир. Анқара мухториятнинг барча кўринишига қарши ҳамда барча курдлар тузилмаларини – террорчилик, деб атамоқда", - дейди Владимир Аватков. Москванинг позицияси эса бошқача – Кремль курдлар билан минтақавий масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр, уларни Женева музокараларига қўшиш тарафдори ва Сурияда уларнинг маданий мухториятига унчалик қарши эмас.

Аватковнинг сўзларига кўра, Сурия масаласида тушуниш Москва ва Анқара бу масала кун тартибининг бошқа бандлари борасида келишиб олишсагина, рўй беради. "Туркия Сурия президентига ишончсизлик билдиришда давом этмоқда. Анқара Асаднинг ўрнига суннийлар келиши ва улар Туркия билан бир қатор масалалар бўйича ҳамкорлик қилишига умид қилмоқда", - дея аниқлик киритди эксперт. Афтидан, Сурия келажагини аниқлаштириш кейинги музокараларда асосий мавзу бўлади ва бу нафақат Россия-Туркия, балки Россия-Туркия-Эрон музокараларида асосий масалага айланади.

Эрон

Бу ерда ўта муҳим бир жиҳат бор. Маълумки, Исроил ва АҚШ Эронга қарши минтақавий блок ташкил этиш ниятида. Эрдўғаннинг Москвага ташрифидан бир кун аввал Россия пойтахтига Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху келди ва Путинни “Суриядан Эронни чиқариб ташлаш” ўйинида қатнашишга ишонтирмоқчи бўлди. У Путинни ишонтира олмаган бўлса ҳам, Анқара билан назарий жиҳатдан ҳаммаси енгилроқ кўчади. Эрон Туркия билан ҳар доим минтақадаги етакчилик учун рақобатчилик қилган ва Анқара Суриядаги урушни бу мамлакатни Эроннинг таъсиридан олиб ташлаш мақсадида қўллаб-қувватлаганди. Балки масалага янги қараш билан ёндашиш керакдир?

Бу Туркияга айни дамда унчалик ҳам яхши эмас. Биринчидан, Владимир Аватковнинг сўзларига кўра, Эрдўғанни Сурия муаммосини ҳал этишда Россия-Туркия-Эрон шакли тўла қаноатлантиради. Ҳақиқатдан ҳам, Туркия сўнгги бир неча йилда жуда кўп хатолар қилди ва унга Яқин Шарқда ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун шериклар керак. Бироқ уларни қаердан топиш мумкин?

Яқинда рўй берган Туркия-Германия можароси Европа Иттифоқига Туркия керак эмаслигини кўрсатди. Америкаликлардан умид йўқ - Дональд Трамп курдларни ҳимоя қилишга тайёр. АҚШ суриялик курдлар аввалига Раққани эгаллаши, сўнгра Американинг Сурия, Туркия ва Эрон ишларига таъсирида катта ўрин тутишларини истамоқда. Анқара ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида гапириш жуда қийин – ҳа, яқинда томонлар ярашиб олишди, бироқ Эрдўған Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, шунинг учун томонлар ўртасида яна янги можаролар келиб чиқиши мумкин.

Фақатгина Россия ва Эрон, Россия-Эрон-Туркия учлиги қолмоқда. Ҳа, Эрдўған бу учликни бузиши ва Ғарбнинг Эронга қарши кампаниясида иштирок этиши борасида эҳтимоллар ҳам йўқ эмас. Бироқ президент ягона бўлиб турган шериклари билан ихтилофга кирмаслиги керак.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар