Эрдўған Нидерландия раҳбариятини “фашистлар” деб атади

Жаҳон 11 Март 2017 27313

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Нидерландия раҳбариятини “нацизм сарқити” ва “фашистлар” деб атади. У бу ҳақда Туркиянинг Бағжиларида чиқиш қилиб, маълум қилган, деб хабар бермоқда Anadolu.

Шунингдек Туркия раҳбари мамлакат раҳбариятини “қўрқоқ” деб ҳам атади.

Эрдўған бундай баёнот билан Нидерландия ҳукумати Туркия ТИВ раҳбари Мевлуд Чавушўғлига мамлакатга учиб келишни тақиқлаганидан сўнг чиққан.

“Кўрамиз, Голландия, энди сенинг самолётларинг Туркияга қандай учар экан. Мен оддий фуқаролар ҳақида эмас, балки дипломатлар ҳақида гапирмоқдаман”, - дея Туркия президентининг сўзларидан иқтибос келтирди ТАСС.

Унинг қўшимча қилишича, “Голландия қанча истаса, шунча террорчиларни боқиши мумкин”, бироқ охир-оқибат буларнинг бари унга зарба бўлиб тушади.

Кўпроқ янгиликлар