Германиянинг Гамбург шаҳрида поезд вагонида сепилган кўзни ачиштирувчи газдан бир неча киши жароҳат олди. Жароҳатланганлар орасида икки бола ҳам бор.

Одамлар кўзлари ва нафас йўлларидаги ачишишдан шикоят қилишган. 

Воқеа вақтида вагонда 50 га яқин одам бўлган, деб хабар бермоқда Bild нашри. Газни ким сепгани номаълумлигича қолган.