Германияда йўловчи самолёти билан алоқа йўқолганидан кейин саросима бошланди

Жаҳон 11 Март 2017 5871

Германиянинг шимолий қисми устидан учаётган йўловчи самолёти алоқага чиқмай қўйгач, немис ҳукуматида саросима бошланди. Air India авиакомпаниясига тегишли самолёт авиадиспетчерларга жавоб бермай қўйгач, 5 та атом электростанциясида эвакуация ўтказилди.  

Boeing 787 Dreamliner русумидаги самолёт Венгриядан Буюк Британияга рейс амалга ошираётган бўлган. Унинг бортида 239 йўловчи бўлган. Самолёт Германиядан ўтаётганда 22 дақиқага алоқага чиқмай қўйган. Бу вақт давомида самолётни Чехия, Германия ва Бельгияга қарашли ҳарбий самолётлар навбатма-навбат кузатиб боришган. Spiegel нашри маълумотларига кўра, Германия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Eurofighter самолёти уни Кёльнгача кузатиб борган.

Германия ҳукумати самолётни террорчилар қўлга олган деб хавотирланган. Бироқ оқибатда самолётда алоқа билан муаммолар юзага келгани аниқланган. Бунга эса техник носозлик ёки қурилмадан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Брокдорф, Брунсбюттель, Гронде, Линген ва Унтервезер коммуналаридаги АЭСлар эвакуация қилинган. Айни вақтда Брокдорфдаги АЭСдан ташқари бошқа станциялар ёпилган ва ишламаяпти.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4645 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5512 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21036 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49906 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5287 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3317 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5642 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3037 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4734 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4475 Технология
Кўпроқ янгиликлар