Ироқнинг БМТдаги домий вакили Ал Ал Ҳакимнинг баёнот беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи Мўсулда кимёвий қурол қўлламаган. Террорчиларнинг шаҳарда мазкур қирғин қуролидан фойдаланганини исботловчи аломатлар аниқланмаган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«ИШИДнинг Мўсулда кимёвий қуролдан фойдаланганини исботловчи далиллар аслида ҳам йўқ», — деган Ал Ҳаким. 

Аввалроқ, Ироқнинг Мўсул шаҳрида кимёвий қуролдан фойдаланилгани эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.