Қозоғистонда полициячи шеригини отиб ўлдирди

Жамият 11 Март 2017 10456
Фото: Sputnik

Қозоғистонда ихтисослаштирилган қўриқлаш хизмати бошқармаси ходими Қизилўрда шаҳридаги прокуратура биносида бирга навбатчиликда турган шеригини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Қизилўрда вилояти ички ишлар департаментига асосан хабар бермоқда

Фожиа 8 март куни шаҳар прокуратурасининг соқчилик хонасида рўй берган.

"Қизилўрда вилоятининг ихтисослаштирилган қўриқлаш хизмати бошқармаси ходими хизмат қуролидан ўқ узган, натижада у билан бир нарядда бўлган полициячи жароҳат олди ва ҳаётдан кўз юмди", - дея хабар беришган полицияда.

Гумонланувчи қамоққа олинди. “Қотиллик” моддаси бўйича судгача суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар