Испания чемпионатининг 27-тури доирасида «Севилья» ўз майдонида «Леганес»ни қабул қилиб муҳим очколарни бой бериб қўйди. 

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар футболчи Пирес ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим тугаши арафасида Йоветич мувозанатни тиклади. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлиб чиқди.

Натижада, «Севилья» кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотди. (ўтган турда «Алавес» билан дуранг). Эндиликда Сампаоли шогирдлари ҳисобида 57 очко бор ва жамоа ўзидан битта ўйин кам ўтказган «Барселона»дан 3, иккита кам ўйин ўтказган «Реал»дан 2 очко ортда қолмоқда.

Турнинг яна бир учрашувида «Валенсия» «Спортинг Хихон»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Испания Ла-лигаси, 27-тур

Севилья – Леганес 1:1 (1:1)

Голлар: Йоветич (43) – Пирес (3). 
Севилья: Рико, Лангле (Нзонзи, 46), Рами, Мариано, Каррису, Краневиттер, Монтойя (Вьетто, 46), Сарабия, Корреа, Васкес (Иборра, 69), Йоветич.
Леганес: Яго Эррерин, Мантовани, Тито, Бустинса, Сиовас, Пирес (Инсуа, 90+1), Перес, Шимановски (Мачис, 63), Моран, Эл-Жар, Герреро (Лусиано, 68).
Огоҳлантиришлар: Сарабия (57), Пирес (60), Мантовани (67), Краневиттер (75), Перес (89).

Валенсия – Спортинг Хихон 1:1 (0:0)

Голлар: Мунир (85) – Чоп (60).
Валенсия: Диего Алвес, Мангаля (Баққоли, 82), Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Парехо, Солер, Орельяна, Монтойя (Санти Мина, 63), Мунир, Заза.
Спортинг Хихон: Куэльяр, Хорхе Мере, Канелья, Дуглас Перейра, Бабен, Касес (Хави Торрес, 80), Микель Весга, Кармона, Альварес, Бурги (Элдерсон, 73), Чоп (Кастро, 77).
Огоҳлантиришлар: Орельяна (2), Заза (19), Касес (29), Дуглас Перейра (49), Мангаля (50), Чоп (76), Куэльяр (79), Хави Торрес (90).