Мексиканинг Веракрус штатидаги оммавий қабрда 240 кишининг суяклари аниқланди. Бу ҳақда Telesur нашри хабар бермоқда

Таъкидланишича, гап 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг жасадлари ҳақида кетмоқда. Қазиш ишлари ҳали якунланмаган ва унинг натижасига кўра янада кўпроқ жасадлар аниқланиши мумкин.

Терговнинг фикрича, қурбонлар наркогуруҳлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.