Олмаотада талаба қиз чақалоғини ахлатхона қутисига ташлаб юборди

Жамият 11 Март 2017 21008

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 ёшли талаба қиз чақалоғини ахлатхона қутисига ташлаб юборди. Эрта тонгда ҳали нафас олаётган чақалоқни ўткинчилар кўриб қолган. Бу ҳолат шаҳардаги олий таълим муассасаларидан бирига тегишли ётоқхонанинг ёнида рўй берган, деб хабар бермоқда Patrul.kz. 

Нашр маълумотига кўра, чақалоқни топиб олган ўткинчи полицияни чақирди ва болани касалхонага олиб кетишган. Чақалоқни кўздан кечирган тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, чақалоқнинг киндиги ҳам боғланмаган бўлган.

Бир неча соатдан сўнг полиция ходимлари чақалоқнинг онасини ётоқхона биносидаги хоналардан бирида топишган. Маълум бўлишича, боланинг онаси Қизилўрда вилоятилик бўлиб, Олмаотадаги олий таълим муассасаларидан бирининг икки босқич талабаси экан. У тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир аҳволда шаҳар касалхоналаридан бирига олиб кетилган. Тахминларга кўра, ёш аёл ётоқхона хоналаридан бирида бир ўзи болани дунёга келтирган.

Хабар қилинишича, чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинмаган. Жуда ҳам кучсизланган бола шифохонага олиб келинганидан бир неча соат ўтиб ҳаётдан кўз юмган.

Нашрнинг таъкидлашича, аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар