АҚШ ва Россия Сурия бўйича генераллар даражасида алоқа каналини ташкил этиш бўйича илк фикр алмашувини ўтказди. Бу ҳақда Америка қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси матбуот котиби Грегори Хикс ТАСС агентлигига маълум қилган

Унинг сўзларига кўра, томонлар шу каби масалаларнинг "амалий даражасини муҳокама қилишган". У Сурия ҳудуди ва ҳаво кенгликларида "зиддиятга бориш эҳтимолини камайтириш мақсадига хизмат қилувчи бу канални қай йўсинда жорий қилиниши борасида фикрлар алмашилган"ини таъкидлаган. 

Бироқ, Хикс мазкур учрашув қаерда, қачон ва кимнинг воситачилигида бўлиб ўтганига ойдинлик киритмаган.