Россия туркиялик ишчиларни ёллашга ўрнатилган тақиқни яқин орада бекор қилади

Жаҳон 11 Март 2017 3385

Туркия фуқароларининг Россияда ишлашига нисбатан чекловлар тез орада бекор қилинади. Бу ҳақда президент Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида маълум қилди

«Тез орада Туркиядан келган ишчиларни ёллаш бўйича тақиқ бекор қилинади, Туркия компанияларига нисбатан чекловлар бартараф этилади, виза тартиби соддалаштирилади», - деб ваъда берди Россия раҳбари. 

Путиннинг сўзларига кўра, ушбу масалалар юзасидан сиёсий қарор қабул қилинган, эндиликда, гап уларни ҳаётга татбиқ этишда қолган. 

Россия етакчисининг қайд этишича, Москва Туркияни муҳим ҳамкори деб билади. «Биз олий даражадаги сиёсий мулоқотни давом эттириш ниятидамиз», - деган Путин. У мазкур учрашув бир йил ичида Эрдўған билан тўртинчи бевосита кўришув эканини таъкидлаган. 

Путиннинг уқдиришича, Россия терроризмнинг ҳар қандай кўринишини қабул қила олмайди, шу сабабли аксилтеррор ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70812 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36957 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21372 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80735 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61782 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 78 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 43 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 232 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1047 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 693 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар