Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб... (видео)

Жамият 11 Март 2017 37942

Ҳар бир инсоннинг ўз пинҳоний нияти бўлади. У ким бўлишидан қатъий назар орзу ният ила умрини ўтказади. Фарзандининг камолини кўриш ва уни ортидан қолувчи муносиб зурриёт этиб вояга етказиш ҳар қандай кишининг энг юксак мақсади, орзуси ва ниятидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муносиб фарзанд бўлдилар ва бунинг ажрини ўз фарзандларида кўрдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Қиблагоҳларини жанозаларида айтган марсиялари:

"Азизим, дадажон! Қиблагоҳим! Қирқ беш йил беш вақт намозга қатнаган йўлингиздан ҳозир сизни севган қавмингиз елкаларида кўтариб олиб келишди. Қирқ беш йиллик охират йўлингиз охирига етди.
Азизим, дадажон! Қиблагоҳим! Қавмингизнинг кўзида сизга бўлган муҳаббатни кўряпман.

Азизим, дадажоним! Қиблагоҳим! Мўмин-мусулмонлар сизга дуо қилгани, жаноза ўқигани келишди. Қирқ беш йил уларнинг жанозаларини ўқиб, хизмат қилдингиз. Энди бу қавм сизга мағфират сўрамоқда. Уларнинг кўзларидаги ёш иймон ёшларидир. Сиздан ажралиб қолганларига йиғлашмоқда.

Азизим, дадажоним! Қиблагоҳим! Қирқ беш йил ҳар намозга чиққанингизда қўшни қабристондагиларнинг ҳақига дуо қилар эдингиз, энди бу он ўзингизни шу қабристонга қўймоқчимиз. Токи масжидга кирган ҳар бир киши, чиққан ҳар бир киши ҳақингизга дуо қилсин деган ниятимиз бор. Парвардигори олам, Ўзинг дадамизни мағфират айлагин! Бу кишининг илм йўлида қилган хизматлари кўп. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: "Одам боласи вафот этса, унинг амаллари кесилади, фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, манфаатли илмдан ва дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", деганлар.

Азизим, дадажон! Сиз садақаи жорияни жуда кўп қилган эдингиз. Иншааллоҳ, садақаи жориянгиз бардавомдир. Модомики қилган садақаи жориянгиздан мўмин-мусулмонлар манфаатдор бўлар экан, иншааллоҳ, савоблари сизга етиб боради.

Азизим, дадажон! Қиблагоҳим! Сиз олим эдингиз, илм тарқатган эдингиз. Илмингиз манфаатли эди. Орқангиздан илмли фарзандларингиз қолди, шогирдларингиз қолди. Илмлиларга ёрдам бердингиз. Буларнинг ҳаммаси, иншааллоҳ, тарозингизни босадиган, хайрга олиб борадиган ишлар бўлади. Иншааллоҳ, бундан кейин ҳам то қиёматгача қолдирган манфаатли илмингиздан ўзингизга ажр-савоб бориб туради!

Азизим, дадажон! Қиблагоҳим! Солиҳ фарзандлар қолдирдингиз, иншааллоҳ, фарзандларингиз доимо сизнинг ҳақингизда дуода бўладилар, ҳар ўқиган намозларида, ўқийдиган дуоларида сизни эслайдилар. Бошқа пайтларда ҳам дуони ҳеч канда қилмайдилар. Қолаверса, қавмингиз турибди, уларнинг ҳаммалари ҳақингизга дуо қилишга тайёрлар. Иншааллоҳ, бу дуолар Парвардигори оламнинг мағфиратига сабаб бўлади!"

Манба: Mehrob.uz

Яқин кунларда Kun.uz сайти билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ишларининг давомчиси, у кишининг фарзандлари Исмоилҳожи Муҳаммад Юсуф билан суҳбат уюштириш ҳам режалаштирилган.

Саволларга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг антиқа жавоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тартибда намуна эканликлари ҳаётий мисолларда

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар