Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасига борди

Жамият 11 Март 2017 7001

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Президентимизнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган сўзлари Халқ қабулхоналарига кираверишда ёзиб қўйилган. 

2016 йил 24 сентябрда Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси очилиши жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш имконини берди. Давлат раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. 

Мамлакатимизда 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани бу мақсаднинг мукаммал такомилга етгани, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилганининг ҳуқуқий пойдевори бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги халқ қабулхонаси замонавий бинода иш бошлади. Бу ерда жисмоний ва юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Қабулхона ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумотлар ва ахборот технологиялари билан таъминланган. 

"Бухоро шаҳри Иброҳим Мўминов кўчаси, 26-уйда жойлашган қабулхона халқ билан очиқ мулоқот олиб бориш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашга тайёр", - дейилади хабарда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар