Видеокамералар қайдлари асосида ҳайдовчиларни жаримага тортиш жамоатчилик билан муҳокама этилади

Жамият 11 Март 2017 7006

“Тараққиёт стратегияси” маркази “Менинг юртим” телеканали билан ҳамкорликда шу йилнинг 15 март кунидан бошлаб видеокамералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида ишга туширилиши муносабати билан бўлиб ўтадиган муҳокамада  қатнашиш истагида булганларни таклиф этади. 

Тадбир шу йилнинг 13 март куни соат 14:30да “Зарафшон” концерт залида бўлиб ўтади. Унда Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишади. 

Ток-шоу тарзида бўлиб ўтадиган тадбирда фикр-мулоҳазалар, таклифлар, савол-жавоблар, баҳс-мунозалар билан ўтиши кутилмоқда. Иштирокчилар сони чекланган. 

Маълумот ўрнида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ички ишлар органлари фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш вазифаси белгиланган. 

Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш каби масалалар Ички ишлар органлари томонидан 2017 йилнинг биринчи чорагида ҳаётга тадбиқ этилиши кўзда тутилган.

Мурожаат учун телефонлар: (+998 71) 230-59-93, (+998 71) 239-01-92

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15052 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17625 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48546 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105831 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 1179 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 3404 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 761 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1428 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 790 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 945 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар