Японияда фил ҳайвонот боғи ходимини ўлдириб қўйди

Жамият 12 Март 2017 7613

Япониядаги Adventure World ҳайвонот боғида фил боғ ходимига ҳужум қилди. Бу ҳақда Japan Today хабар берди.

37 ёшли Тайланд фуқароси Ҳиндистон филини ювинтираётган вақтда вазни 3,5 тонна келадиган ҳайвон хартуми билан боғ ходимини урган. 

"Фил нимадандир жаҳли чиқди. Ходим йиқилди ва қафасга урилди", – деди боғ ходимларидан бири. 

Эркак шифохонага ётқизилган, аммо кейинроқ шифохонада жон берган. 

Воқеа тонгда, ҳайвонот боғи очилишидан аввал содир бўлган. Ҳозирда филнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот берилмаган. 

Кўпроқ янгиликлар