Арнольд Шварценеггер сиёсатчилар ҳийласига қарши курашишни мақсад қилди

Жаҳон 12 Март 2017 4025
Фото: AP

Актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер у учун бош мақсад - АҚШ Конгресси Сенатига сайланиш эмас, мамлакатдаги сайлов округларининг чегараларини ўзгартиришга қарши курашиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у 12-март, якшанба куни ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди. 

Шу ҳафтада Politico газетаси ўз манбасига таяниб,  Шварценеггер 2018 йилда Америка қонунчиси бўлишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. 

Шварценеггер америкалик сиёсатчиларнинг сайлов олдидан ўз манфаатлари йўлида сайлов округлари чегараларини ўзгартиришига қарши чиққан. У Facebook'даги саҳифасида сиёсий тизимдан ташқарида туриб, вазиятни тўғирлашга ҳаракат қилиш самаралироқ бўлишини таъкидлаган. 

Politico нашри пайшанба куни актёрнинг мустақил номзод сифатида сенатор лавозимига номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди. Собиқ губернатор шу кунга қадар республикачилар партияси тарафдори бўлган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар