Грузиянинг Батуми шаҳрида полиция билан тўқнашувлар келиб чиқишидан кейин 22 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. «Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, ҳозирга келиб уларнинг аксарига жавоб берилган.

Айни вақтда полиция шаҳарда назоратни қўлга олган, митинг иштирокчилари кўчаларни тарк этган, ўт ўчирувчилар ёқилган автомобиллар ва чиқиндихоналардаги оловни ўчирмоқда.

Тартибсизликларни келтириб чиқаришда гумон қилинганлар қўлга олинмоқда, уларнинг сонига аниқлик келтирилмаган.

Митинг иштирокчилари Аджария полицияси бошқармаси раҳбарияти истеъфога чиқишини талаб қилганди. Акциянинг юзлаб иштирокчилари полиция бошқармаси биносига бостириб кирмоқчи бўлган, аммо махсус топшириқли бўлим бу ҳаракатни тўхтатиб қолиб, уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаганди.