Бельгиядаги ҳайвонот боғида каркидонларнинг шохи кесиб ташланди

Жамият 12 Март 2017 5593

Бельгиядаги хусусий ҳайвонот боғида каркидонларни браконьерлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг шохи кесиб ташланди. Бу ҳақда "Би-би-си" телеканали хабар бермоқда.  

9 март куни браконьерлар Франциядаги ҳайвонот боғига кириб каркидонни ўлдиришгандан кейин, Бельгияда бундай кескин чорага боришга қарор қилинди. Франциядаги воқеада жиноятчилар ҳайвонот боғининг орқа эшиги панжарасини бузиб, учта оқ карқидон сақланган бино ичига кириб, у ердаги битта каркидонни ўлдиришган. Полицияда айтилишича, жиноятчиларга барча каркидонларни ўлдириш учун вақт етмаган ёки уларни кимдир чўчитиб юборган. Таъкидланишича, бундай ҳодиса Европада биринчи марта юз берган. 

Каркидон шохидан олинадиган кукун баъзи давлатларда ажойиб таъсирга эга шифобахш восита ҳисобланади. Бундай кукуннинг бир килограмми 75 минг долларгача туриши мумкин.  

Африкада каркидонларни браконьерлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун кўпинча шохлари кесиб ташланади. Зоологларнинг айтишича, жонзот учун бу жараён оғриқсиз ҳисобланади ва маълум вақтдан кейин шох яна ўсиб чиқади.

Бир қатор давлатларда браконьерларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Мисол учун, Ҳиндистонда браконьерларнинг ўзи ўққа тутилади.

Браконьерларнинг бундай қабиҳона фаолиятлари сабабли каркидонларнинг баъзи турлари йўқ бўлиб кетиш ёқасига келиб қолган. 2017 йил 6 март кунидаги маълумотларга кўра, дунёда шимолий оқ каркидонларнинг бор-йўғи уч вакили – икки урғочиси ва бир кекса эркаги қолган. Уларнинг атрофида кун бўйи қуролланган махсус кучлар қоровуллик қилади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар