Ёш динамочилар ҳайрон қолдиришда давом этади. Тошкентда «Пахтакор» мағлуб этилди

Спорт 12 Март 2017 12188

Бугун, 12 март куни, Олий Лиганинг 2-тур учрашувлари якунланганидан 1 кун ўтиб, 3-тур доирасидаги учрашувлардан бири ўтказилди.

Унда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсум дебютанти, Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилди.

Ўтган турда Олий Лига тарихидаги энг ёш таркибни майдонга тушириб, рекорд қайд этган самарқандликлар жамоаси бу турда ҳам ёш таркибни майдонга ташлади. Ўтган 2 турда кетма-кет ғалабалар қайд этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлган жамоа бу турда ҳам ўз натижалари тасодиф эмаслигини исботлади.

88-дақиқада меҳмонлар жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилган голни уришди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1.

Бу ҳисоб қолган дақиқаларда ўзгармасдан қолди ва мухлислар орасида «ўзбек Лестери» номини олган «Динамо» муваффақиятини мустаҳкамлаб, турнир жадвалида яккапешқадамга айланди. Жамоа 3 учрашувдан буён дарвозаси дахлсизлигини сақламоқда. «Пахтакор» эса 4 очкоси билан ҳозирча тўртинчи ўринда.

Олий лига, 3-тур
«Пахтакор» - «Динамо» - 0:1
Гол: Раду Рогак 89, - 0:1
«Пахтакор»: Ботирали Эргашев, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 79), Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 54), Суҳроб Нуруллаев (Жасурбек Ҳакимов, 69), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (с)
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруҳ Холматов, Дамир Низанов (Раду Рогак, 66), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 74), Абдужамол Исроилов
Огоҳлантиришлар: Шохруҳ Холматов 75, Азимжон Аҳмедов 84, Даврон Ҳошимов 85. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар