Испанияда кун сенсацияси қайд этилди

Спорт 12 Март 2017 24641

Испания чемпионатининг 27-турида сенсация қайд этилди. «Депортиво» ўз майдони «Риасор»да «Барселона»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 40-дақиқасида Марк-Андре тер Штеген хатосидан кейин «Депортиво» ҳужумчиси Хоселу тўпга эга чиқиб, ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлим бошида Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди, аммо 74-дақиқада амалга оширилган бурчак тўпидан кейин Бергантиньос Алекс боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

Бу каталонияликлар жамоасининг Примерада ўтган йилнинг 2 октябридан буён илк мағлубияти бўлди. Ўшанда жамоа «Сельта»га ютқазганди - 3:4. 

«Барселона» эндиликда 60 очко билан турнир жадвалининг биринчи ўрнида қолмоқда, аммо иккинчи ўринда бир очко кам жамғарган ҳолда жойлашган «Реал»да иккита ўтказилмаган ўйин бор. «Депортиво» 27 очкоси билан 15-поғонада. 

Испания чемпионати, 27-тур
Депортиво – Барселона 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 40 Хоселу, 1:1 – 46 Суарес, 2:1 – 74 Бергантиньос.
Депортиво – Люкс, Аррибас, Альбентоса, Наварро, Хуанфран (Лауре, 86), Бергантиньос, Борхес, Фажр, Гама (Какута, 71), Хиль (Чолак, 62), Хоселу.
Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 58), Серджи Роберто, Денис Суарес (Пако Алькасер, 77), Бускетс, Туран (Иньеста, 58), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Наварро (14), Хоселу (36).

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар