Британиялик актёр Жон Форжэм Англиянинг Уэртинг шаҳридаги шифохонада 76 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. 

Нашр маълумотларига кўра, актёрнинг ўлимига ўмров суяги синиши оқибатида ички қон кетиш сабаб бўлган. Форжэм 8 март куни ўзининг уйидаги каравотдан йиқилиши оқибатида жароҳат олган. Шундай кейин актёр шифохонага ётқазилган, бироқ 10 март куни у ерда вафот этган.   

Актёр "Футболчилар рафиқалари", "Аждарҳо бўсаси", "Суяк синдирувчи" ва "Италянча ўғрилик" фильмларида суратга тушгани билан танилган.  

Актёрнинг вафотини унинг қизи тасдиқлаган.