Қўйлиқда пластик карточкадаги пулни нақдлаштиришга ваъда қилган фирибгар аёл 55 млн сўм ўғирлади

Жамият 12 Март 2017 11832

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум аёл “Қўйлиқ” автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни айтиб, уни алдади.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, у алдаш йўли билан ўз қурбонининг ишончига кириб, ҳисобида 19 миллион ва 42 миллион пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини олиб, шундан 6 миллион сўмини нақдлаштириб берган ва қолган 55 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этгани аниқланди ва ушланди.

“Шу ўринда таъкидлашни истардикки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапига ишонавермасдан, “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”деган мақолнинг мағзини чақиб, ўз пуллари ёки мол-мулкларини бировга ишониб топширишда сал ҳушёрроқ бўлганларида, бу каби фирибгарликларнинг олди олинган бўларди“, дейилган хабарда

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар