Мадагаскарда "Энаво" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 50 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 38 нафар экани, 180 киши жароҳатлангани, шунингдек, 116 минг киши ўз турар жойларини тарк этишга мажбур бўлгани айтилганди.

Табиий офатдан жабрланганларни жойлаштириш учун бутун мамлакат бўйлаб 137та марказ очилган.

Бу сафарги бўрон Мадагаскарда 2012 йилдан буён энг йирик бўрон бўлди. 

Довул орол мамлакатнинг шимоли-шарқий қирғоқларидан кириб келган, шамол тезлиги соатига 300 километрни ташкил қилмоқда.