Нидерландия бош вазири Туркия билан зиддият бартараф этилишига ваъда берди

Жаҳон 12 Март 2017 5937

Нидерландия бош вазири Марк Рютте Туркия билан дипломатик зиддиятни ҳал этиш учун барча чоралар кўрилишига ваъда берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

«Биз ҳеч қачон бундай вазиятга тушмаган эдик. Аммо бу вазиятда ақл билан иш тутамиз. Агар Туркия вазиятни кескинлаштиришга уринаётган бўлса, биз вазиятни изга солиш устида иш олиб борамиз», — деган у.

Рюттенинг сўзларига кўра, бу ҳолат Нидерландия тарихида рўй берган энг ёмон ҳодисадир.

Бундан олдинроқ Туркия бош вазири Нидерландиянинг «фашистлар» га хос методларига қарши кескин чоралар кўрилишидан огоҳлантирганди.

11 март куни Нидерландия ҳукумати хавфсизлик юзасидан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли раҳбарлигидаги Туркия делегацияси самолётига қўнишга рухсат бермагач, Фатма Бетул Саян Кая Германиядан машина орқали Нидерландияга йўл олган эди. Човушўғли ва делегациянинг бошқа аъзолари Туркиядаги конституция референдумига бағишланган митингда нутқ сўзлашни режалаштирганди.

Кайя Нидерландияга келганда, бу мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги ходимлари Туркиянинг Роттердамдаги бош консуллиги қароргоҳи ёнида унинг автомобили йўлини тўсишди ва у мамлакатдан чиқариб юборилди.

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38591 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37846 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102898 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 866 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 2986 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 843 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 4686 Жамият
Кўпроқ янгиликлар