Пенсильванияда гироскутер портлаб кетиши оқибатида қизча ҳалок бўлди

Жамият 12 Март 2017 4713

АҚШнинг Пенсильвания штати, Гаррисберг шаҳрида 3 ёшли қизча гироскутер портлаб кетиши оқибатида олинган жароҳатдан вафот этди. Бу ҳақда ABC телеканалида хабар берилган.

Телеканал маълумотига кўра, гироскутер қувватлантирилаётган вақтда портлаган. Натижада уйда ёнғин чиққан.

Ёнғин вақтида 3 қизча жароҳатланган. Улардан бири шифохонага оғир аҳволда етказилган, аммо унинг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчилардан бири ҳам жиддий жароҳатланган.

Кўпроқ янгиликлар