Саудия Арабистонидан 5 миллион киши депортация қилинади

Жамият 12 Март 2017 23887

Саудия Арабистони ўз аҳолисининг тахминан 20 фоизи - беш миллион ноқонуний мигрантни депортация қилиш бўйича дастурни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақидаги қарор мамлакат Консультатив ассамблеясида (Шўро) депутат доктор Садқа Фадель ташаббуси билан муҳокама қилинмоқда. Al-Hayat газетасида хабар қилинишича, қироллик ҳукумати мигрантлар улардан Саудия фуқаролигини талаб қилишидан хавфсирамоқда. Ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқаришга оид кампания биринчи марта ўтказилаётгани йўқ: 2012-2015 йилларда давлатдан 243 минг покистонлик чиқариб юборилган - уларнинг баъзилари терроризмда айбланган. 

Қиролликда оммавий миграцияга 1970-йилларда, ўша пайтдаги нефть буми фонида старт берилган. У пайтлар хорижликларни нафақат ўсаётган иқтисодиёт талабларидан келиб чиқиб қабул қилинган, балки Саудия қонунчилиги ҳам бунга сабаб бўлган. Мамлакатда жорий қилинган чекловларга кўра, аёллар автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эмас. Мигрантлар ҳайдовчи бўлиб ишга киришган, бундан ташқари, улар юк ташиш, болаларга энагалик қилиш каби вазифаларни бажаришган. 

Саудия миграция тизими "кафала" номини олган. Унга кўра, яшаш учун келувчининг ҳуқуқи унга иш берувчининг ниятларига боғлиқ бўлган. Мигрантни қабул қилган саудияликнинг рухсатисиз у иш жойини ўзгартира олмайди. 

Шунга қарамай, мигрантларнинг ҳаммаси ҳам соҳибларига яқин жойда яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган. Саудия шаҳарларида мигрантлар геттоси (хорижликлар яшайдиган ҳудуд) ҳосил бўлган. 2010 йилги рўйхатга олиш кўрсаткичларига кўра, уларнинг умумий сони мамлакатнинг 30 фоизини ташкил қилади. 

Статистикага кўра, мамлакат аҳолисининг 12 фоизи ишламайди, боз устига 25 фоиз ёшлар ва 75 фоиз аёллар ҳам шулар жумласидандир. The Guardian газетасининг баҳолашича, саудиялик иш берувчилар ҳатто маҳаллий ишчиларни ёллаш мумкин бўлган ҳолатларда ҳам хорижликларга мурожаат қилишар экан. "Иқтисодиётнинг бутун бошли секторлари ташқаридан келганлар томонидан назорат қилинади", - дейилади нашрда. 

Аксарият саудияликлар миграция жиноятчилик даражасини оширади, муҳожирлар эса иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган маҳаллий аҳолига ҳужум қилишади, деб ҳисоблашади. Бироқ муҳожирларнинг ўзи ҳам улардан норози. 2014 йилдан бошлаб, яъни нефть нархи кўтарилганидан кейин мамлакатда меҳнат ҳақи тўланмаган покистонлик ишчиларнинг  норозилик намойишлари бўлиб туради. 2017 йил январида тўқнашувлар муқаддас Макка шаҳригача етиб борди ва бу хорижликларнинг ҳибсга олиниши билан тугади. Бу фонда Human Right Watch ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилоти гастарбайтерларнинг ҳуқуқлари оммавий бузилиши ҳақида бонг урмоқда, бу айниқса кафала тизимида яққол кўзга ташланиши қайд этилмоқда. 

Бундан ташқари, динний зиддиятлар ҳам вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Саудия Арабистонидаги иш берувчилар - мусулмонлар, бу ерга келувчи ишчиларнинг баъзилари эса насронийлардан иборат. Бу айниқса қўшни Эфиопиядан келганлар ва филиппинлик энагаларга тааллуқли. Бироқ қироллик қонунларига кўра, бу ерда черков қуриш тақиқланади. 

Насронийлар билан зиддиятлардан ташқари, Саудия ҳукумати ислом динини ниқоб қилиб олган экстремистлардан ҳам хавотирда. 2016 йилда покистонлик Абдулла Гулзир Хон Жиддадаги Америка консуллиги олдида ўзини портлатиб юборган. Шунингдек яна бир неча покистонлик толибонлар билан алоқада гумон қилиниб қўлга олинган. 

Саудия Арабистонида юксак даражада қабул қилинган "Дастур - 2030" лойиҳаси хом-ашё тобеълигидан халос бўлишни мақсад қилган. Маҳаллий рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бу режанинг муҳим бир қисми ҳисобланади.

Шу мақсадда мамлакатдаги ишсизлик муаммосини бартараф қилиш зарурлиги қайд этилмоқда. Ишсизликнинг бошқа бир сабаби - мигрантларга камроқ иш ҳақи тўланиши. 

Ар-Риёдда 2013 йилдан буён амалга ошириладиган депортацияларга мамлакатдаги муҳитни соғломлаштириш дастурининг бир қисми сифатида қаралади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар