Тиллерсон Сеулда вақтинчалик президент билан учрашади, мухолифат билан эса йўқ

Жаҳон 12 Март 2017 2734

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Сеулда Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ва Ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан учрашади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Тиллерсоннинг 15-19 март кунлари Жанубий Корея, Япония ва Хитой бўйлаб амалга оширадиган ташрифига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган.

"Сеулда Давлат котиби Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан учрашувлар ўтказади. Бу Давлат котиби ҳамда президент вазифасини бажарувчининг илк учрашуви бўлади, учрашув Боннда Юн Бён Су билан музокара чоғида белгиланган", деган дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Тиллерсон ва Жанубий Кореядаги мухолиф кучлар вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиши кўзда тутилмаган.

"Йўқ, биз бундай учрашув белгиламаганмиз. Ҳозирда у ерда оддий бўлмаган вазият ҳукм сурмоқда (Пак Кин Хенинг импичмент қилиниши туфайли - таҳр). Биз дипломатик муносабатларни сақлаб қолмоқчимиз", деган Давлат департаменти вакили мухбирларнинг саволларига жавоб бера туриб.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар