Турк вазирининг Нидерландиядаги "саргузаштлари"

Жаҳон 12 Март 2017 18106

Нидерландияга келган Туркиянинг оила ишлари ва ижтимоий сиёсат бўйича вазири Фатма Бетул Саён Кайянинг автомобили Туркиянинг Роттердамдаги консуллиги биносидан 30 метр нарида тўхтатилиб, консуллик томон ўтказилмаган. Шу сабабли Кайя Нидерландияни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Нидерландия менга Туркиянинг Роттердамдаги консуллигига киришга йўл бермай, барча халқаро қонунлар, конвенциялар ва инсон ҳуқуқларини бузмоқда", деб ёзган вазир твиттерда. 

Нидерландия полициячилари Кайяни Германия чегарасигача элтиб қўйишга қарор қилишган. Бироқ айни вақтда турк вазири чегарага голланд полицияси ҳамроҳлигисиз йўл олмоқда. Бу ҳақда Роттердам мэри Аҳмад Абутолиб маълум қилди. 

"Вазир Германияга кетмоқда. Унинг ҳамроҳлари ва қўриқчилари ҳам у билан биргалар", деб айтган Абутолиб.

Абутолибнинг айтишича, турк консули Кайянинг келиши ва унинг режалари борасида ҳаммани янглиштирган. "У ёлғон гапирган" деб айтди Абутолиб.

Аввалроқ Нидерландия ҳукумати мамлакатда турк сиёсатчиларининг чиқишларини тақиқлаб қўйганди. Бироқ шунга қарамай, 11 март куни Кайя Германиядан Нидерландияга келган. Бироқ Нидерландия полицияси унга Туркиянинг консуллиги ёнида тўпланган турк жамоасига мурожаат қилишга ҳамда консуллик биносига киришга йўл бермаган. Сўнгра Кайя "номақбул хорижлик" деб аталиб, ортига қайтарилган.  

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 3023 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 47863 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 39239 Ўзбекистон
Видео: Пенсионер ёш талончиларнинг адабини бериб қўйди
18:36 280 Жамият
Эндиликда мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги керак
18:20 673 Жамият
Дунёдаги энг чиройли манзарага энг аэропортлар аниқланди
18:16 1272 Lifestyle
“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
18:06 3935 Жамият
Сайёр қабул: Бектемир тумани аҳолисининг мурожаатлари асосли эканлиги айтилди
18:04 488 Жамият
Саркози Франция президенти сайловлари иккинчи турида кимга овоз беришини айтди
17:38 1172 Жаҳон
Антарктидадаги Қонли шаршара сири маълум бўлди
17:12 10805 Жамият
Кўпроқ янгиликлар