Туркия бош вазири Нидерландия ҳукумати қарорига кескин жавоб қайтарилишини ваъда қилди

Жаҳон 12 Март 2017 13590

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатма Бетул Саян Каяни ўз ҳудудидан чиқариб юборган Нидерландия ҳукуматининг қарорини қаттиқ қоралади ва бунга жавобан кескин чоралар кўрилишини ваъда қилди.

«Биз Нидерландия ҳукуматининг бу ҳаракатига қатъий норозилик билдирамиз. Анқаранинг жавоби кескин бўлади. Туркияга ва дипломатик иммунитетга эга бўлган вазирга босим ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. Европа давлатларидаги дўстларимиз демократия ва сўз эркинлиги мавзусида мулоҳаза юритишни ёқтиради, ўзлари эса инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматсизликни намойиш этди», —дея Йилдиримнинг сўзларини келтирган Anadolu.

Туркия бош вазири Роттердамда юз берган ҳодисани «катта дипломатик можаро» деб атади ва Нидерландия ҳудудида яшовчи миллатдошларини «осойишталикни сақлаш ва фитналарга учмаслик»ка чақирди.

У туркиялик вазир Роттердамда Туркия ва Нидерландия фуқароларини ўз мамлакатида 16 апрель куни ўтказиладиган конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ҳақида хабардор қилмоқчи бўлганини келтириб ўтган.

Аввалроқ Нидерландия хавфсизлик юзасидан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли раҳбарлигидаги Туркия делегацияси самолётини қўндиришга рухсат бермагач, Фатма Бетул Саян Кая Германиядан машинада Нидерландияга йўл олган эди. Човушўғли Туркиядаги конституция референдумига бағишланган митингда нутқ сўзлашни режалаштирганди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги қонун, лавозимий ўзгаришлар, Европага хавф солаётган тошқин ва куннинг энг муҳим хабарлари
21:28 / 27.03.2017 6061 Жаҳон
Қўқон нима қилсин – 22 яшар ўғли лоқайдликнинг қурбони бўлди
15:58 / 27.03.2017 36694 Жамият
Тадбиркорлар орасида шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес-семинарга 6 кун қолди. Ўтказиб юборманг!!!
15:07 / 27.03.2017 4779 Жамият
Трамп қизи Иванкани муҳим анжуманга жўнатишга қарор қилди
00:39 1049 Жаҳон
Чавушўғлу Европанинг фашизмга ботганини айтди
23:54 / 27.03.2017 1338 Жаҳон
Фидель Кастронинг синглиси ҳаётдан кўз юмди
23:45 / 27.03.2017 1817 Жаҳон
Ачинарли ҳақиқат: дунёдаги энг ифлос дарёлар
23:40 / 27.03.2017 2866 Lifestyle
Перуда тошқин оқибатида бутун бошли шаҳар сув остида қолди
23:00 / 27.03.2017 2196 Жаҳон
Путиннинг махфий лимузини Швецияда пайқалди
22:47 / 27.03.2017 10263 Технология
Қишлоқ хўжалигига доир саволларингиз борми? Йўлланг!
22:24 / 27.03.2017 2451 Жамият
Кўпроқ янгиликлар