Анқара ва Амстердам ораси. Турк вазирлари Нидерландияга киритилмаган кун

Жаҳон 12 Март 2017 9454

Туркиянинг оилавий масалалар ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетюл Сайян Кайя Нидерландия ҳукумати уни "номақбул хорижлик" деб эълон қилганидан кейин Европага кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Нидерландия телерадиоэшиттириш корпорацияси бу ёрлиқ остида айнан нима назарда тутилгани ва унинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилди.  

Телеканал маълумотларига кўра, бу ибора муайян кишиларнинг мамлакатга келиши номақбул экани, зеро унинг жиноят содир этгани ёки хавф туғдиришини кўзда тутади. "Номақбул хорижлик" деб эълон қилинган инсон дарҳол мамлакатни тарк этиши керак бўлади, акс ҳолда унга олти йилгача қамоқ жазоси ёки депортация хавф солади. Бу қонун расман бутун Шенген зонасида қўлланади. Бу эса шу инсоннинг бошқа Европа мамлакатларида пайдо бўлиши номақбул эканини билдиради. 

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Туркия Нидерландия ҳукуматининг бундай ҳаракатларига кескин жавоб беришини маълум қилди. 

Бундай ёрлиқнинг муддати шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Максимал муддат 10 кундан иборат экани қайд этилган, бироқ агар давлат бу инсон миллий хавфсизликка мунтазам равишда хавф солади деб топса, муддат  янада узайтирилиши мумкин. Ёрлиқни ёзма мурожаат орқали бекор қилиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, Нидерландия хавфсизлик ва адлия вазирлиги "номақбул хорижлик" деб эълон қилинишига доир қарорни бекор қилиш ҳуқуқига эга. 

Нидерландияда бир йилда неча киши "номақбул" деб топилиши номаълумлигича қолмоқда. 2008 йилда олинган сўнгги маълумотларга кўра, Иммиграция ва маҳаллийлаштириш хизмати 1550 кишини "ноқонуний хорижлик" деб топган. 

Амстердам ва Анқара ўртасидаги дипломатик зиддият ҳолланд ҳукуматининг мамлакатда Туркия конституцион ислоҳотини қўллаб-қувватловчи чиқишларни тақиқлаш қарори фонида бошланган. Тақиқловга қарамай, шанба куни Фатма Бетюл Сайян Кайя Германиядан бу мамлакатга келди. Бироқ полиция унга турк диаспорасига мурожаат қилиш имконини бермади, шу билан бирга консулликка киришни блоклаб қўйди. Бир неча соат ўтгач, вазир "номақбул хорижлик" дея эълон қилинди ва Нидерландия полицияси ҳамроҳлигида Германияга қайтарилди. 

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 2974 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 47689 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 39124 Ўзбекистон
Эндиликда мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги керак
18:20 381 Жамият
Дунёдаги энг чиройли манзарага энг аэропортлар аниқланди
18:16 693 Lifestyle
“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
18:06 3150 Жамият
Сайёр қабул: Бектемир тумани аҳолисининг мурожаатлари асосли эканлиги айтилди
18:04 336 Жамият
Саркози Франция президенти сайловлари иккинчи турида кимга овоз беришини айтди
17:38 1011 Жаҳон
20 кунда яна ўзгариш. «Пахтакор»га янги бош мураббий тайинланди
17:30 8558 Спорт
Антарктидадаги Қонли шаршара сири маълум бўлди
17:12 9876 Жамият
Кўпроқ янгиликлар