WBC чемпионлик камарига Геннадий Головкин ва Қозоғистон байроғи тасвирлари киритилди

Спорт 12 Март 2017 6481
ФОТО: AKBOXING.RU

Бутунжаҳон боксчилик кенгашининг (WBC) машҳур яшил-тилларанг камари 37 йил ичида бир қатор ўзгаришларга учраган. Шундай охирги ўзгариш унга Қозоғистон байроғининг киритилиши бўлди, деб хабар бермоқда akboxing.ru.

WBC камарида бокс тарихидаги энг яхши ва томошабоп чемпионлар, жумладан  Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Рэй Леонард, Роберто Дюран, Хулио Сезар Чавес, Ларри Холмс, Виталий Кличко, Марвин Хаглер, Томми Хернс, Оскар де Ла Хойя ва Флойд Мэйвезер суратлари бор.

Эндиликда қозоқ халқига улкан шараф келтирган боксчи Геннадий Головкинга ҳурмат белгиси сифатида унинг сурати ҳам камарни безайди.

Камарга Головкиннинг киритилиши айни муддао бўлганини айтиш мумкин, чунки Геннадий 18 мартда ўрта вазн тоифасидаги WBC бўйича жаҳон чемпиони камарини америкалик Даниэл Жейкобсга қарши жангда ҳимоя қилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар