2016 йили Сурияда болаларнинг ҳалок бўлиши кўрсаткичлари рекорд даражага етди

Жаҳон 13 Март 2017 7146

БМТнинг болалар фонди ЮНИСЕФ маълумотига кўра, 2016 йили Суриядаги қуролли зиддиятлар туфайли болаларнинг ўлим ҳолати бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди.

«Би-би-си» хабарида қайд этилишича, Сурияда ўтган йили 650 нафардан ортиқ бола ўлдирилган. Бундан ташқари, тиббий воситалар ва дори-дармон етишмаслиги туфайли турли касалликлардан кўплаб болалар жон берган.

Бундан ташқари, ЮНИСЕФдагиларнинг қўшимча қилишича, 2016 йили камида 851 нафар бола қуролланган гуруҳлар сафида туриб, жангларда иштирок этишга мажбур бўлган. Аниқлик киритилишича, бу 2015 йилдагидан икки баробар кўпдир.

Ўтган йилнинг ноябрида Сурияда қамал шароитида яшаётган болалар сони 1 йил ичида 2 баробар ортиб, 500 минг нафардан кўп бўлгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар