Air Astana самолётлари билан боғлиқ уч ҳодисани ҳам «тасодиф» деб баҳолади 

Жаҳон 13 Март 2017 3390

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси кетма-кет содир бўлган учта ҳодисани ҳам «тасодиф» деб баҳолади. Бу ҳақда Tengrinews.kz ёзмоқда.

«Уччала ҳодисада ҳам авиация техникаси ишламай қолган. Ҳозирча, ушбу воқеалар бўйича техник ходимлар ёки учувчилар таркиби билан боғлиқ бирорта хато аниқланмаган», – деб ҳикоя қилган компания ходими Сергей Макаренко.

Air Astana компаниясининг бошқа бир вакили Ярослав Толстовнинг қайд этишича, фавқулодда ҳолатлар турли двигателларга эга турли русумдаги самолётларда рўй бергани боис, тизимли хато мавжудлиги ҳақида сўз юритиш нотўғри бўлади. 

Макаренко компаниядаги самолётлар хавфсизлигини «99 ва вергулдан сўнг яна бир нечта 99» фоизга баҳолаган.

«Олмаотага машинада боргандан кўра, ҳаво кемасида бориш хавфсизроқдир», – деган Макаренко. 

Хабарларга кўра, Олмаотадан парвоз қилган Air Astana самолёти навигация қурилмаси ишдан чиққани сабабли аэропортга қайтган. 

Бундан аввалроқ, айни компаниянинг бошқа бир ҳаво кемаси Остона-Олмаота рейсини амалга ошираётган вақтда, экипаж аъзолари чап двигателни ўчиргандан сўнг, фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. 

Бу воқеадан бироз муқаддам Олмотадан Уральскка учаётган самолёт Оқтўбеда қўнишга мажбур бўлган эди. Бунга двигателнинг ҳавони тақсимлаш тизимидаги нуқсон сабаб қилиб кўрсатилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар