«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши кутилмоқда.

Football London хабарига кўра, германиялик ушбу хавбек лондонликлар жамоаси раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаган ва бошқа жамоа вакиллари билан музокаралар ўтказишга тайёр.

У ҳафтасига 280 минг евро маош олишни истаганди, клубдагилар эса унга 200 минг евро таклиф этган.

28 ёшли ушбу футболчини «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истамоқда, у бу футболчига «Реал»да ишлаганида ҳам устозлик қилганди. 

Манкунианликлар раҳбарияти ҳам Ўзил билан шартнома тузишга қарши эмас.

У жорий мавсумда «канонирлар» сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 31 учрашув ўтказган ва 9 гол уриб, 7 голга узатма берган.