Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Япониянинг Осака шаҳридаги кўп рельсли йўл қандай ишлаши тасвирланган кадрлардан ҳайратга тушишди. Икки поезднинг бир-бирига билан яқинлашганда орасидаги жуда ҳам қисқа масофа ва муҳандисларнинг ўта аниқ ҳисоб-китоблари ҳақиқатдан ҳам кишини ҳайратга солади.

Кўпчилик фойдаланувчилар поездлар бир-бирига жуда яқин келганида хавотир олишгани аниқ, рельслар эса сўнгги лаҳзаларда бошқа йўналишга ўтказилади. Жуда ҳам кичик хато ва тўқнашув юз берадигандек туюлади. Кимдир Сиэтл шаҳрида 2005 йилда рўй берган ҳолатни эслади. Ўшанда станциядан узоқ бўлмаган ерда бир поезд бошқасининг ён томонига тегиб кетганди. Йўловчилар жиддий жабрланмади, икки инсон кичик жароҳатлар билан касалхонага етказилганди. Бироқ барча кишиларни хавфсиз жойга кўчириш учун бир соат талаб этилди. Рельслар тахминан 7,6 метр баландликда жойлашган бўлиб, йўловчилар ўт ўчириш хизматининг нарвонларида тушишга мажбур бўлган.

Аксарият фойдаланувчилар Япония технологиялари бутун дунёдан 20 йилга олдинда юриши ва монорельсни қуриш чоғида ҳаммаси аниқ ҳисоб-китоб қилинганини маълум қилди. Бугунги кунда тўлақонли автоном машиналарни яратганлар шундай жуда масъулиятни ишда хато қилиши мумкинми?