Айни вақтда Сурия халқи учун устувор мақсадлар террорчиликка қарши кураш ва мамлакатнинг турли ҳудудларида маҳаллий ярашув жараёни ҳисобланади, деб айтиб ўтди Сурия президенти Башар Асад. 

"Айни вақтда Сурия халқи учун устувор мақсад террорчиликка қарши кураш ҳисобланади. Бирор одам исталган вақтда ва ҳеч қандай сабабсиз террорчилик ҳужуми қурбони бўлиши мумкин бўлганда сиёсат ҳақида гапириш мумкин эмас. Шунингдек, яна бир устувор мақсад маҳаллий сиёсий ярашувлар ҳисобланади", деб айтган Асад хорижий ОАВ мухбирларига интервьюсида. 

Асаднинг айтишича, бу икки масала биринчи аҳамиятдаги масалалар ҳисобланади. "Улар ҳал бўлгандан кейин исталган бошқа масалани муҳокама қилиш ҳақида сўз юритиш мумкин бўлади", деб таъкидлаб ўтган Асад.

Асад Сурияда деярли ҳар кун терактлар содир бўлишини ва бунга мамлакатда қолаётган жангарилар сабабчилигини айтган. "Бу террорчилар бор экан, ҳар бир фуқаро хавф остида бўлади", деб ўз сўзларини интиҳолаган Асад.