«Челси» раҳбарияти «Ювентус» клубига тегишли бўлган яримҳимоячи Кингсли Команнинг трансфери бўйича туринликларга алоқага чиққан, дея хабар бермоқда Téléfoot.

Команнинг «Бавария» билан икки йиллик ижара шартномаси жорий мавсумдан сўнг ниҳоясига етади. Аммо «Бавария» директорлар Кенгаши раиси Карл-Ҳайнц Руммениггенинг сўзларига кўра, немис клуби ихтиёрида шартномага мувофиқ футболчини 18 миллион евро эвазига бутунлай сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Аммо француз манбаси берган хабарга кўра, «Челси» «Ювентус»га 20 ёшли футболчи учун 60 миллион евро миқдорида таклиф жўнатган. Шунингдек «Манчестер Сити» ҳам француз футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда ва унинг учун 50 млн евро беришга тайёр туришибди.

Агар Коман инглиз клубларидан бирининг таклифига рози бўладиган бўлса, «Бавария» билан келишувда бўлган мажбурий 18 миллион евролик битимни рад этиши мумкин бўлади.