Берлин аэропортларида бир куннинг ўзида 600дан зиёд рейс бекор қилинади

Жаҳон 13 Март 2017 3543

Берлиннинг Тегель ва Шёнефельд аэропортлари 13 март, душанба куни 660 рейсни бекор қилади, бу ер усти хизматлари ходимларининг иш ташлаши билан боғлиқ, деб хабар бермоқда Reuters.

Хусусан, Тегелда 465 парвоз бекор қилинса, Шёнефельдда — 195. Тегель вакилининг таъкидлашича, гап Берлиндаги деярли барча рейсларни бекор қилиш ҳақида бормоқда.

Германиянинг Lufthansa авиаташувчиси эса душанба куни немис пойтахти, Мюнхен ва Франкфурт ўртасидаги рейсларни бекор қилиши ҳақида эълон қилди. Бундан ташқари, бу куни Берлиндан парвозларни амалга оширишдан Air Berlin, British Airways, EasyJet ва Ryanair ҳам воз кечди.

Тегель ва Шёнефельд ер усти хизматлари ходимлари иш ҳақи миқдорини оширишни талаб қилишмоқда – соатига 11 евродан 12 еврогача. Аэропортлар раҳбарияти уларга маошни атиги 10 центга оширишни таклиф қилмоқда.

Иш ташлаш душанбага ўтар кечаси бошланган бўлиб, 25 соат давом этади.

Кўпроқ янгиликлар