Европа Иттифоқи душанба, 13 март куни Россия ва Украина фуқароларига нисбатан киритилган санкцияларни узайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши сайтида хабар берилди.

Ўз ичига активларни музлатиб қўйиш ва ҳамдўстлик мамлакатларига киришга қўйилган тақиқни қамраб олган чеклов чоралари 15 сентябрга қадар узайтирилган.

Таъкидланишича, бундай қарор ЕИ Расмий журналида тақдим этилгач, 14 мартдан куч киради. У “Украина суверенитети ва мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини қўпорувчи ёки унга таҳдид қилувчи ҳаракатлар” учун қабул қилинди.

Қора рўйхат қайтадан кўриб чиқилди – ундан вафот этган икки шахс олиб ташланди. Гап Донбасс кўнгиллилари етакчиси Арсений Павлов ва “Луганск халқ республикаси” бош вазири лавозимида ишлаган Геннадий Ципкалов ҳақида бормоқда.

Айни дамда рўйхатда 150 жисмоний шахс (улар россиялик баъзи бир сиёсатчилар, ҳарбий амалдорлар, тадбиркорлар, “ДХР” ва “ЛХР” вакиллари), шунингдек 37 ташкилот бор. Уларга нисбатан санкциялар илк бора 2014 йилнинг мартида киритилган.

Бу чеклов чоралари тўпламидан ташқари, шунингдек Россия иқтисодиётининг молиявий, энергетик ва мудофаа-саноат соҳасига оид санкциялар ҳам бор (2017 йилнинг 31 июлига қадар). Брюссель Қримга қарши чеклов чораларини ҳам киритган (2017 йилнинг 23 июнига қадар узайтирилди).