Германия молия вазири Вольфганг Шойбле Туркия вазирларининг Европа Иттифоқидаги ташрифлари ҳамда немис журналистининг Истанбулда ҳибсга олиниши билан боғлиқ можаролар туфайли Туркия билан иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича ишни давом эттиришда мураккабликлар юзага келганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Бундай вазиятда албатта бу масалада ишни олиб бориш мураккабдир. Биз вазиятни кескинлаштирмоқчи эмасмиз, Германия ҳукуматида ҳамма бунга рози. Биз фақатгина Туркия мулоҳазали фикр юритишга қайтишини истамоқдамиз", деб айтган Шойбле.

Берлин ва Анқара ўртасида муносабатлар турк миллатига мансуб немис журналисти Дениз Южелнинг Истанбулда ҳибсга олинишидан кейин кескинлашганди. Журналист "террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш, маълумотлардан ноқонуний равишда фойдаланиш, террорчиликни тарғиб қилишда" гумонланмоқда. Германия канцлери Анқарадан журналистни озод қилишни ва ОАВ эркинлигига амал қилишни талаб қилган.