Германиянинг Франкенталь шаҳри марказида 12 март кечки вақт пичоқ билан қуролланган эркак 4 кишини яралади. Жиноятчи ҳибсга олинган, деб маълум қилди маҳаллий полиция твиттерда.

Босқинчининг нима сабабдан одамларга ҳужум қилгани сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Presseportal нашрининг ёзишича, ушбу ҳужум юзасидан 29 ёшли мисрлик қўлга олинган. У барда спиртли ичимлик учун пул тўлашдан бош тортиб, бар эгаси билан тортишиб қолган. Сўнгра ёнидан пичоқ чиқариб кўчага қочиб чиққан. У қочаётганда йўлида учраган одамларга пичоқ билан ҳужум қилиб кетаверган. Бунинг оқибатида 4 нафар тасодифий пиёда жароҳат олган. Хайриятки, улардан ҳеч бирига жиддий жароҳат етмаган.

Бу ҳужум меҳмондўст Германияда келгиндилар одамларга мачете, пичоқ ва болталар билан ҳужум қилаётган биринчи ҳодиса эмас. Бу воқеадан уч кун аввал Дюссельдорф темир йўл вокзалида бир эркак болта билан 4 кишини яралаганди.