"Google академияси" қидирув тизими туфайли Google компанияси Хитойга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда. 

"Google академияси" – таълимнинг барча соҳаларидаги илмий мақолалар матнлари бўйича қидирувчи тизимдир. Маълум қилинишича, Хитой мамлакатнинг "академик тараққиётини" кучайтириш мақсадида ушбу хизматга яна қайтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Google ва унинг хизматларининг катта қисмидан Хитой ҳудудида 7 йилдан бери фойдаланиб бўлмайди. Фойдаланувчилар улардан фойдаланиш учун VPN (виртуал хусусий тармоқ) қўллашга мажбур бўладилар.