Кубада АҚШга қарашли Гуантанамо қамоқхонаси собиқ маҳбуси тутқунликдаги даври мобайнида даҳшатли қийноқларга солингани ҳақида CBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

14 йил қамоқда ушлаб турилган мазкур шахснинг таъкидлашича, Гуантанамога келган илк чоғларида қоронғу ва совуқ камераларда сақланган ҳамда унга ухлашга рухсат берилмагани боис, суткада 22 соат уйғоқ бўлган.

Бундан ташқари собиқ маҳбус, кейинчалик денгиз шўр  сувини мажбуран ичгани ва турли оғир қийноқларга солинганини айтиб, у билан бирга ҳибсда сақланган онаси ҳам шундай хўрлашларни бошидан кечирганини қайд этмоқда.