Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп сайёҳлар учун очилди

Жаҳон 13 Март 2017 6644

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятидаги тоғли ҳудудда жойлашган дунёдаги энг катта радиотелескоп FAST (Five hundred meter Aperture Spherical Telescope) сайёҳлар бепул ташриф буюриши учун очилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

FAST 2016 йил сентябрда ишга туширилганди. 

Маълум қилинишича, телескоп нормал ишлаши учун ундан 5 км лик радиусда "жимлик ҳудуди" жорий қилинган бўлиб, бу ерда мобил телекоммуникация қурилмаларининг барча сигналлари блокланади. Шу сабабли томоша майдончасига киришдан олдин сайёҳлар мобил телефонлари, рақамли фотоаппаратлари, смарт-билакузуклари ва бошқа электрон қурилмаларни топширишлари керак.

Телескопнинг ташриф буюриш ҳудудида бир нечта телефон будкаси ўрнатилган бўлиб, сайёҳлар улардан Хитой ичида бепул қўнғироқ амалга оширишлари мумкин.
Телескопни кўргани ҳар куни 2 минг кишигина кела олади. Маълум қилинишича, бу ҳудудда ягона пуллик хизмат махсус шаттлда сафар қилиш ва астрономия музейига ташриф буюриш ҳисобланади. Сайёҳлар автобусга 50 юан (7 доллар) ва музейга кириш учун ҳам шунча пул тўлашлари керак бўлади.

Улкан радиотелескоп қуриш ғояси хитойлик мутахассислар томонидан 1994 йил билдирилган. Майдони 30 та футбол майдонига, периметри 1,6 км га, диаметри 500 метрга тенг бўлган телескопнинг қурилиши 2011 йил март ойида бошланган. Телескоп тоғда жойлашган. Телескопга қилинган сармоя қиймати 1,2 млрд юанга (180 млн доллар) баҳоланган.

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар