Хорватия ҳукуматига Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистча "Хорватия мустақил давлати" ҳаракатларидан жабрланган серблар, яҳудлар ва лўлилардан жамоавий даъво аризаси келиб тушди. Бу ҳақда Vecernji list хорват нашри маълум қилди. 

Маълум қилинишича, ўтган йили бир неча киши Чикагонинг округ судига Хорватияга нисбатан маънавий, моддий ва жисмоний зиён етказилиши юзасидан 3,5 млрд долларлик товон пули ундирилиши бўйича даъво аризаси беришган. Хорватия ташқи ишлар вазирлиги ушбу ариза Хорватияга АҚШдаги элчихонаси орқали берилганини тасдиқлади. 

Сербия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Хорватияни нацистларга хос мафкурани тиклашда ва авж олдиришда бир неча маротаба айблаганди. "Серблар, яҳудлар ва лўлиларнинг энг катта ўлим лагери Ясеновацда фашистларга хос шиорли тахта ўрнатилиши, Хорватиянинг кўплаб шаҳарларидаги кўчалар серб масаласини сербларнинг учдан бирини йўқ қилиш, қолганларини сургунга жўнатиш билан ҳал қилиш кераклигини айтган Миле Будакнинг номига қўйилаётгани фашизм бўлмай нима?", деб айтилган Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич аризасида. "Германия ва Австрияда нацистча қутлаш ёхуд Геринг ёки Гиммлер номидаги кўчани кўриш мумкинми? Бундан кейин қандай қилиб Хорватияда фашизм йўқ дейиш мумкин?", деб савол билан юзлган Дачич.

Ясеновац 1941 йил май ойида Хорватия мустақил давлати ҳудудида жойлашган ўлим лагерлари тизими бўлган. Турли баҳолашларга кўра, бу ерда 83 мингдан 700 минггача серб, яҳуд ва лўлилар ўлдирилган.