Ирландиянинг Дублин шаҳридаги Тринити-коллеж талабалари эндиликда ўқишдан бир оз чалғиб, юмшоқ диванлар ўрнатилган "ухлаш хоналари"да дам олишлари мумкин бўлади. Бу хона таълим муассасасининг талабалар иттифоқи ташаббуси билан очилди. Бу ҳақда The Irish Sun нашри хабар бермоқда. 

Талабалар бу хоналарда кундузи ухлашлари ёки шунчаки ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлади. Бу хонани талабаларнинг ўзлари таъмирлаб, жиҳозлашган.

Яқин орада бундай ҳудудларни таълим муассасаси кампуси бўйлаб очиш режалаштирилган. 

Қайд қилиш жоизки, Тринити-коллежда талабалар ўзларини қулай ҳис қилишларига катта аҳамият берилади.