КХДР яна бир бор таҳдид қилди

Жаҳон 13 Март 2017 20364

Шимолий Корея ўзига қарши тажовузкорлик қилганларни аямай жазолашга ваъда бермоқда.

Ҳозирда АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари биргаликда ҳарбий машқлар ўтказишмоқда. Бу ҳолатдан ғазабланган расмий Пхеньян, агар мазкур машғулотлар давомида Шимолий Корея ҳудудига ҳаттоки битта дона ракета келиб тушадиган бўлса, душманларининг ҳарбий полигонларини чиқиндихонага айлантириши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Шимолий Корея маҳаллий ахборот воситаларининг маълумот беришича, АҚШнинг янги маъмурияти, худди аввалгиларидек, Шимолий Кореяни ядровий шантаж қилишдек маъносиз сиёсатини давом эттирмоқда ва шунинг учун Вашингтон Пхеньянга нисбатан совуқ сиёсатини ўзгартирса, вазият ижобий тарафга ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.

Таъкидлаш керакки, Шимолий Кореяда сўнгги пайтларда ўрта ва қисқа масофали каллакли ракеталарни синовдан ўтказиш авж олди. Бу ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятининг хавотирларини кучайтириб юборди. Шу боис АҚШ ҳам Жанубий Корея, Корея ярим оролида фавқулодда вазиятларда қуролли кучларни шай ҳолатга келтиришга қаратилган Key Resolve деб номланган ҳарбий машғулотларни бошлаб юборган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар